Конте "Наполи" раҳбарига "Челси"ни футболчисини олиб келишини буюрди

CHERY AUTO

"Тhe Telegraph" нашрининг хабарига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Трево Чалоба А Серияда фаолиятини давом эттириши мумкин. 2024/2025 йилги мавсумда Италия чемпиони бўлган "Наполи" 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. 
 
Маълумотларга кўра, футболчининг хизматларига неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте шахсан қизиқиш билдирган. Чалоба "аристократлар" билан 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага эга. Тransfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда. 
 
Ўтган мавсумда Трево 33 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма билан жамоасига ҳисса қўшган.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию