Конте ва Кейн ўртасидаги муносабатлар қандай?

  • 27 декабря, 2021, 10:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романо "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ва бош мураббий Антонио Конте ўзаро муносабатларини тиклаганини айтди.

Tecno

"Харри Кейн ва Антонио Конте ўртасидаги муносабатлар ҳозир нисбатан яхшироқ. Конте жамоани қабул қилганида, у дарҳол Кейнга лойиҳасининг асосий қисми бўлишини айтди. У - дахлсиз футболчи. Бу клуб спорт директори Фабио Паратичи ҳар қандай ҳолатда ҳам Контени жамоага олиб келмоқчи бўлганининг асосий сабабларидан биридир”, - деб ёзади италиялик журналист.

"Тоттенхэм" 16 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. Айтиш керакки, коронавирус сабаб "шпорлар" иштирокидаги бир нечта учрашувлар қолдирилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию