Контенинг орзусидаги футболчи "Атлетико"да бор!

  • 16 апреля, 2022, 18:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, "Тоттенхэм" ёзда "Атлетико" ҳимоячиси Марио Эрмосони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Манбага кўра, Лондон клуби 26 ёшли испаниялик марказий ҳимоячининг номзодини ҳимоя чизиғини кучайтириш учун идеал вариант сифатида кўрмоқда. Олдинроқ "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг чап қанот марказий ҳимоя позициясига чап оёқда ўйнайдиган ва биринчи тўп узатмаси яхши бўлган футболчи сотиб олишни хоҳлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эрмосо жорий мавсумда “Атлетико” сафида барча турнирларда жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию