"Конья-2021". Яна бир медаль нақд қилинди

BEPUL PROPAN

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида яна бир вакилимиз муносиб иштирок этди.

Ёшлар ўртасидаги ЖЧ совриндори Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида катта тажрибага эга рақиблари билан кечган муросасиз рақобатда шоҳсупага кўтариладиган бўлди. Даст кўтариш машқи якунида юртдошимиз 172 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Аввалроқ, Турсуной Жабборова 3 та олтин медалига эга чиққанди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию