Коронавирус машҳурларни "яхши кўради"

  • 4 января, 2022, 08:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо коронавирус юқтириб олди, деб хабар бермоқда “Крузейро” клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Tecno

Маълумотларга қараганда, футбол афсонаси топширган тест мусбат натижа берган. Шу боис, Роналдо “Крузейро”нинг юбилейига бағишланган тантанали маросимда иштирок эта олмайди.

Роналду 2021 йилнинг декабрь ойида “Крузейро” акцияларининг 90 фоизини 62,5 миллион еврога сотиб олиб, клуб хўжайинига айланган эди.

Ўз даврида “Крузейро”, ПСВ, “Барселона”, “Интер”, “Реала”,  “Милан” ва “Коринтианс” жамоаларида тўп тепган ҳужумчи бутсаларини 2011 йилда михга илган. У Бразилия терма жамоаси сафида икки карра жаҳон чемпиони бўлган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию