Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи: Навас "Реал"дан кетиши шарт

  • 12 апреля, 2019, 19:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Густаво Матосас “Реал” дарвозабони Кейлор Навасга маслаҳат берди.

“Мен Навас хурсанд бўлишини хоҳлайман. Лекин у ҳозир ўйнамаяпти ва оғир даврни бошдан кечирмоқда. Навас ажойиб дарвозабон ва у нега майдонга тушмаётганини ҳеч ким тушунмаяпти. У Чемпионлар лигасида 3 марта ғолиб бўлди ва асосий дарвозабон бўлишга ҳақли деб ўйлайман.

Терма жамоа учун Наваснинг кайфияти жуда муҳим. У ақлли йигит ва у ёзда фаолияти учун энг тўғри қарорни қабул қилади деб ўйлайман”, - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа “Реал”га кўчиб ўтгач, Навас асосан захира дарвозабонига айланиб қолди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию