
Коутиньо 6 ҳафта даволанади
Мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказаётган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо тахминан 6 ҳафта майдонга қайта олмайди.
Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли бразилиялик футболчи ўнг тўпиғидан операция қилинган. У энди икки ҳафтадан сўнг реабилитация курсларини бошлайди.
Коутиньо жорий мавсум “Бавария” сафида Бундеслигада 22 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Комментарии