
“Кристал Пэлас”нинг икки футболчиси жарроҳ столига ётади
“Кристал Пэлас” жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон “Саутгемптон”га қарши (2:1) АПЛ 22-туридан кейин икки нафар шогирди сафдан чиққанини маълум қилди.
Маълум бўлишича, бу икки футболчи Скотт Данн ва Жейсон Панчеон. Ҳар икки футболчи мавсум якунига қадар майдонга туша олмайди.
“Данн ва Панчеон бир хил – хочсимон бўғимлар жароҳатини олди. Ҳар иккиси жарроҳлик столига ётади. Афсуски, уларни бу мавсум майдонда бошқа кўра олмаймиз. Келаси мавсум бошига қадар ҳам уларнинг тикланиши сўроқ остида. Жароҳатлар жиддий”, – деди Хожсон.
Комментарии