Кроос "Реал" либосида майдонга қайтади

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби жамоа афсоналари ва Дортмунднинг “Боруссия” афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтишини эълон қилди. Учрашув 7 июнь, шанба куни “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Tecno

Учрашув учун афишада ўтган мавсумда фаолиятини якунлаган Тони Кроос жой олди. 

Германиялик собиқ футболчи ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида афишани жойлаб, қуйидаги ёзувни қолдирди:

"Бернабеу"да кўришгунча",- деб изоҳ қолдирди.

Афсоналар учрашувида Кроосдан ташқари яна уч нафар “Реал” собиқ футболчилари — Икер Касильяс, Пепе ва Марсело иштирок этиши маълум бўлган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию