Крооснинг режалари қандай?

  • 7 января, 2023, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германиялик ярим ҳимоячи Тони Кроос "Реал" билан шартномасини узайтирмоқчи.

Tecno

Cadena SER нашри тарқатган хабарга қараганда, 33 ёшли ярим ҳимоячи клубдаги фаолитини захира ўриндиғида якунламоқчи эмас. У "Реал" билан шартномасини узайтиради ёки фаолиятини якунлайди.

Манбага кўра, Кроос мадридликлар сафида яна бир мавсум ўтказишга умид қилмоқда.

Тони бу мавсумда ўйин вақти камайишидан хавотирда эди. Бироқ, у ҳали ҳам бош мураббий Карло Анчелотти учун муҳим эканини кўрмоқда. Италиялик мутахассис эса унга ишонади.

Маълумот учун, Тони Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию