Кубо "Ал-Ҳилол"нинг таклифини рад қилди

CHERY AUTO

"Реал Сосьедад" футболчиси Такефусо Кубога Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби қизиқиш билдирди. Клуб унга 160 миллион евролик таклифни юборди, лекин вингер рози бўлмади. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

Tecno

Агарда таклиф қабул қилинганида Испания клуби бу трансфердан 60 миллион евро ишлаб олган бўларди. Шунингдек, "Реал"га 30 миллион евро тўланиши керак. Сабаби, у шартномада мадридликлар футболчи трансферининг 50 фоизини олиши мумкин. 

Маълумот учун, Кубо якунига етган мавсумда "Сосьедад" таркибида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 9 та ассист амалга оширди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию