Курашчиларимиз делегациямиз ҳисобига яна 3 та медални қўшиб қўйди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, -57 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Ғуломжон Абдуллаев учинчи ўрин учун баҳсда гвинеялик рақибидан устун келди.
Шунингдек, аёллар кураши баҳсларида ҳам навбатдаги медал қўлга киритилди. -62 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигина Собирова учинчи ўрин учун баҳсда фаластинлик спортчини енгиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Яна бир маҳоратли курашчимиз Светлана Оқназарова -68 кг вазн тоифасининг финалида Қирғиз Республикаси вакили, икки карра Олимпиада совриндори Меерим Жуманазаровага имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Комментарии