
Кутганмидингиз? "Наполи" ўз майдонида ютқазиб қўйди
Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган "Наполи" ва "Лацио" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ушбу баҳсда римликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 67-дақиқада Весино томонидан киритилди. Шу тариқа, неаполликлар жорий мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Комментарии