
Кутилмаган янгилик: Месси Европага қайтадиган бўляпти
Ёзда ПСЖ билан хайрлашиб, АҚШнинг “Интер Майами” жамоасига кўчиб ўтган Лионель Месси яна Еропага қайтиши мумкин.
Inter Miami FC Hub вакилларининг хабар беришича, агар “№Интер Майами” чемпионатнинг плей-офф босқичига чиқа олмаса, аргентиналик юлдуз Европа жамоаларидан бирига қисқа муддатли ижарага берилиши режалаштирилмоқда.
“Интер Майами” МЛСнинг шарқий минтақасида 15 та жамоа орасида 33 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Интер Майами”га плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш осон бўлмайди.
Лионель Месси “Интер Майами” клуби билан 2025 йилнинг декабригача давом этадиган шартнома имзолаган. Месси янги жамоасида барча турнирларда 12 та ўйин ўтказиб, 11та голш ва бешта ассист қайд этди.
Комментарии