
"L’Équipe" нашри "Олтин тўп" масаласида муҳим мессеж йўллади
Хабарингиз бор, эртага "France Football" нашри ўтган мавсумнинг энг яхшиларини аниқлайди. Жумладан, "Олтин тўп" ҳам ўз эгасини топади.
Француз нашри берган маълумотга кўра, "France Football" "Олтин тўп" ғолибига бу ҳақда айтмаган. Яъни соврин эгасининг ўзи ҳам буни эртага маросим давомида билиб олади.
Авваллари жорий йилдан фарқли ғолиб ва унинг яқинларидан бир неча кун олдин интервьюлар олинарди. Бу йилдан интрига юқори бўлиши ва барча номзодлар маросимга ташриф буюришини таъминлаш учун шундай қоида жорий қилинди.
Қайд этиш лозим, айни вақтда ғолиб бўлиш учун кўпроқ уч футболчининг номи тилга олинмоқда. Булар Усмон Дембеле (ПСЖ), Ламин Ямал ("Барселона") ва Рафинья ("Барселона").
Комментарии