Ла Лига. Бугун "Барселона" муддатидан олдин чемпион бўлиши мумкин

CHERY AUTO

Ла Лиганинг 34-турида "Барселона" "Эспаньол" меҳмони бўлади. Агарда каталонияликлар ушбу ўйинда ғалаба қозонса, умумий очколари сонини 85 тага етказиб олади ва иккинчи ўриндаги "Реал"дан 14 очкога олдинлаб кетади. Бу орқали Хави шогирдлари муддатидан аввал чемпионга айланади8.

Tecno

Турнир якунланишига 4 та тур қолди. Мадридликлар кейинги учрашувларида ғалаба қозонган тақдирда ҳам 12 очко тўплай олади. Бу "қироллик клуб"ни биринчи ўриндаги жамоага етиб ололмаслигини билдиради.

"Барселона" сўнгги бор 2018/2019 йилги мавсумда Ла Лига ғолиблигини қўлга киритганди. Ўшандан кейин "Реал" 2 марта, "Атлетико" эса 1 марта турнир чемпионига айланди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию