Ла Лига. Гризманнинг ажойиб голлари "Атлетико"га ғалаба тақдим этди

  • 23 октября, 2022, 21:24
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 11-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди ва унда “Бетис” ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилди. 

Tecno

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар бир-бирининг дарвозасига аниқ зарба бера олишмади. Иккинчи бўлимда “матрасчилар” франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

71-дақиқада Гризманн учрашувдаги иккинчи голини киритди ва мадридликларнинг устунлигини мустаҳкамлади. 84-дақиқада мезбонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришди - Набил Фекир гол муаллифи.

Қолган вақтда “Бетис” футболчилари ҳисобни тенглаштира олмади. Учрашув Мадрид клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ўйиндан кейин "Атлетико" 23 очко жамғариб, чемпионатда учинчи ўринга кўтарилиб олди. 20 очкога эга бўлган "Бетис" турнир жадвалининг бешинчи поғонасига тушиб кетди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию