Ла Лига. "Реал" сафарда иродали ғалабани қўлга киритди

  • 15 августа, 2022, 03:01
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Ла Лигаси 1-тури доирасидаги навбатдаги учрашув якунига етди. Унда "Алмерия" ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашвда "қироллик клуби" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз  ҳисобига мавсумдаги илк 3 очкони ёздириб қўйди. 

Tecno

Учрашув тезкор гол билан бошланди. Ўйиннинг 6-дақиқасида мезбонлар футболчиси Ларжи Рамазани мадридликларнинг ҳимоядаги қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди - 1:0. Кейинги дақиқаларда ҳам кўплаб кескин курашлар бўлди, бироқ биринчи таймда жамоалар бошқа гол урмади.

Иккинчи тайм "Реал"нинг устунлиги остида бошланди. "Қаймоқранглилар" "Алмерия" дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратди, лекин гол ура олмади. Ниҳоят, учрашувнинг 61-дақиқасида ҳисоб тенглашди. Мезбон жамоанинг ҳимоясида юзага келган пала-партишликдан Лукас Васкес фойдаланиб қолди ва таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб қўйди. 

Шундан кейин устунлик "Реал" томонга ўтди ва баҳснинг 75-дақиқасида буни ҳисобда ҳам акс эттирди. "Алмерия" ўз жарима майдончаси яқинида қоида бузди. Тўп қаршисига бир дақиқа олдин майдонга тушган Давид Алаба яқинлашди ва ўзининг "Реал" сафидаги навбатдаги голини киритди. 

Шу тариқа, "Реал" мавсумни сафардаги қийин ғалаба билан бошлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию