
Ла Лига: "Реал Вальядолид" - "Реал": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 24-туридан ўрин олган "Реал Вальядолид" - "Реал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
Ўйин сўнгига келиб мезбонлар кўпроқ олдинга ўтмоқда. Уларга гол керак.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Ферлан Менди ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 86'
Ҳозиргина майдонга тушган Оскар Плано сариқ карточка ишлаб олди.
- 84'
Рубен Алькарас ва Кике захирага олинди. Улар ўрнига Оскар Плано ҳамда Феде ўйинни давом эттиради.
- 83'
Лукас Васкес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 80'
Ўйин якунига келиб қўполликлар сони ортиб кетди. Ҳакам ўйин назоратини қўлдан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас.
- 79'
Рақибга нисбатан қоида бузган Серхио Аррибас огоҳлантирилди.
- 77'
Фабиан Орельяна сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 75'
Ҳозиргина майдонга тушган Шон Вайсман рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам пенальтига етарли асос йўқ деб ҳисоблади.
- 74'
Серхио Гвардиола ва Роке Меса ўз ўрнини Шон Вайсман ҳамда Кенан Кодрога бўшатиб берди.
- 71'
Начо ҳам карточка ишлаб олди.
- 69'
Лукас Васкес огоҳлантирилди.
- 67'
Зидан жамоа таркибини ўзгартирди: Дуро, Аррибас ва Иско Винисиус, Асенсио ҳамда Марианони алмаштирди.
- 66'
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳиссоб очилди!
Крооснинг ажоийб узатмасидан кейин Каземиро дарвозани ишғол этди.
- 62'
Жота ўз ўрнини Саиди Яккога бўшатиб берди.
- 60'
Рубен Алькарасга сариқ карточка кўрсатилди.
- 57'
Фабиан Орельянанинг зарбасидан кейин Куртуа жамоасини голдан сақлаб қолди.
- 54'
Иккинчи таймда ҳам устунлик Зидан шогирдларида бўлиб турибди.
- 51'
Тони Крооснинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 48'
Жуниорнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Куртуанинг олдинга чиқиб кетганини пайқаган мезбонлар вакили узоқдан зарба йўллади. Тўп кутилган траектория ҳосил қилмади.
- 42'
Перес Кроссга нисбатан тактик фол ишлатди. Шу турдаги қоидабузарликлар бироз кўпайиб кетгандек, гўё.
- 39'
Марказга етказиб берилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 38'
Тўпни эгаллаб олган мезбонлар посбони жарима майдонидан ташқарига чиқиб кетди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 36'
Винисиусга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида меҳмонлар яхши имкониятга эга бўлди.
- 34'
"Қироллик клуби" позицион ҳужумлар уюштиряпти. Бироқ аксарият уринишлар бесамар якунланмоқда.
- 32'
Зидан шогирдлари қанотларни тез-тез алмаштириб, ўз ҳужумларини ташкил этмоқда.
- 30'
Марианонинг бу сафарги голи ҳам ҳисобланмади. У яна воқеалар ривожидан илгарилаб кетганди.
- 28'
Модричнинг узатмасидан кейин тўпни Масип ушлаб олди.
- 26'
Ўйин темпи бироз пасайди. Курашлар, асосан, майдон марказида кечмоқда.
- 23'
Мариано Диаснинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.
- 22'
Асенсионинг навбатдаги узатмасидан кейин тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.
- 20'
Начо майдон марказида тактик фол ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 18'
Асенсио воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 16'
Қанотда техник ҳаракатлари билан рақибни чалғитган Модрич жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ вазият муваффақиятсиз якунланди.
- 14'
"Қаймоқранглилар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти.
- 12'
Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 11'
Мадридликлар катта қийинчилик билан ҳимоядан чиқмоқда.
- 10'
Каземиро ўз жарима майдони ичида рақибига нисбатан бироз қоида бузгандек кўринди. Бироқ ҳакам жим.
- 8'
Мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 7'
Жарима майдони ичида йўлланган иккита хавфли зарбани Куртуа қайтарди. Тибо жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.
- 4'
Стандарт вазиятдан Асенсио узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди. Кросснинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.
- 2'
Жуниор дастлабки дақиқалардан босим уюштириб, рақибни хато қилишга мажбур қилди. "Реал" бурчак тўпига эга бўлди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Комментарии