
Ламин Ямал Чемпионлар лигасининг илк турида майдонга тушмайди
"Барселона" футболчиси Ламин Ямал жароҳати сабаб Чемпионлар лигасининг илк турида "Нюкасл"га қарши баҳсда иштирок этмайди.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, футболчи аста-секин соғайиб бормоқда, бироқ ҳали тўлиқ тикланмаган. Ямал ўзини анча яхши ҳис қилаётган бўлса-да, пайшанба кунги ўйинда майдонга тушишга тайёр эмас. Шифокорлар унинг аҳволини кузатишда давом этмоқда, аммо футболчи тез орада сафга қайтиши кутилмайди.
Маълумот учун, 18 ёшли вингер ФИФА кунлари давомида Испания терма жамоаси сафида белидан жароҳат олиб, клубга қайтганди. Бу ҳолат бош мураббийи Ҳанси Фликни ҳам жиддий ранжитган эди.
Комментарии