
Ламин Ямал туғилган кунига янги "афсонавий" рақам олади!
“Барселона”нинг 17 ёшли етакчиси Ламин Ямал рақамини ўзгартиришга рози бўлди. Бу ҳақда Managing Barça аккаунти хабар берди.
Маълумки, Ямал клубда 19-рақам остида тўп тепяпти. Келаси мавсумдан бошлаб, моҳир футболчи 10-рақам остида ўйнайди.
“Барселона” мухлислари 10-рақамни “афсонавий”, деб ҳисоблайди. Чунки бу рақам остида жамоада Лионель Месси, Рональдиньо ва Диего Марадона сингари жаҳон футболи юлдузлари тўп тепган.
Айни пайтда 10-рақам “Мессининг вориси” деб эътироф этилган Ансу Фатига тегишли.
Ламин Ямал 18 ёшга кирадиган кун – 13 июлда бу рақамни совға сифатида қабул қилиб олади. Шу куни у клуб билан янги шартнома имзолайди. Битим расмийлаштирилиши билан Ямалнинг трансфери учун бадал пули бир миллиард евро миқдорида белгиланади.
Комментарии