Лапорта: "Барса" ҳакамларни сотиб олмаган, айбловлар — асоссиз"

CHERY AUTO

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Негрейра иши бўйича кечаётган жараён ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Лапорта вазият юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди:

"Бу жараён ҳукм чиқарилгунча давом этади. Биз суд жараёнида иштирок этяпмиз ва барча қарорлар "Барса" судьяларни сотиб олмаганини, ҳеч қандай ноқонуний иш қилмаганини кўрсатмоқда. Бошқа хусусий айбловчилар ҳеч қандай ишонарли далил тақдим қилгани йўқ. Агар янги далиллар пайдо бўлса, жараён узайтирилади. Ҳаммаси шунга олиб келдики, судьяҳукмни кечиктирмоқда.

Бизни судгача айбдор деб аташди. Мен ишонаманки, “Барса” охир-оқибат оқланади. Айримлар бу ишнинг давом этишидан манфаатдор. Улар “Барса” судьялар ёрдамида ютиб келган, деб даъво қилишда давом этмоқда — бу муттасил ёлғон.

72 йил давомида ҳакамлар қўмитасида доимо “Реал”нинг аъзоси бўлган. “Реал” катта таъсир кучига эга. Биз ғалаба қозонганимизда бундан фахрланамиз, чунки бундай шароитда ҳар бир ғалаба янада қимматли.

Хавьер Тебас “Реал” ўз телеканали орқали ҳакамларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётганини айтган эди. Балки “Реал” телеканали нима қилаётганига ҳам эътибор қаратиш керак", — деди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Барселона" ва клуб раҳбарияти Испания Футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага берилган тўловлар орқали порахўрликда айбланган эди. Суд 2001–2018 йиллар орасида "Барселона" томонидан Негрейрага тўланган бир неча миллион еврони жиноят деб топган. Яқин кунларда иш бўйича бир нечта шахслар — Негрейранинг ўғли Хавьер Энрикес, клубнинг собиқ президентлари Сандро Росель ва Жозеп Бартомеу ҳам судда кўрсатма берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию