"Лацио" етакчиси бир ойга сафдан чиқди

  • 12 февраля, 2020, 18:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг “Лацио” клуби сардори Сенад Лулич яқин орада жамоасига ёрдам беролмайди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 34 ёшли футболчи чап оёқ товонидан операция қилинади. Шифокорлар эса унинг тахминан бир ой майдонга тушолмаслигини айтишмоқда.

Маълумот учун, Лулич жорий мавсум “Лацио” сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Римликлар айни дамда А Серия мусобақа жадвалида “Интер” ва “Ювентус”дан сўнг 3-ўринда боришмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию