
"Лацио" посбони фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин
23 ёшли дарвозабон Христос Мандас Римнинг "Лацио" клубини келгуси трансфер ойнасида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар берди.
Мандас жамоадаги ҳолатидан норози ва фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Уни ўз сафига қўшиб олишга "Вулверхэмптон" қизиқиш билдирган.
Футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврога баҳоланган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна 4 йил давом этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Мандас "Лацио" сафида 20 учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборди ва 4 бор дарвозасини дахлсиз сақлай олди.
Комментарии