Лазизбек Муллажонов илк бор бундай натижага эришди

  • 12 мая, 2023, 17:47
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов россиялик Муслим Гажимагомедов билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз 2019 йилги жаҳон чемпиони, Токио-2020 кумуш медаль соҳибига қарши жангда 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Лазизбек Муллажонов илк бор жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритмоқда. Шунингдек, боксчимиз 50 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.

Лазизбек Мулложонов

Вазн тоифаси: -92 кг

Туғилган сана: 13.05.1999

Туғилган жойи: Фарғона вилояти

Натижалари:

Ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпиони

Катталар ўртасида “Странжа” халқаро турнири ғолиб ва совриндори

Катталар ўртасида Осиё чемпиони

Катталар ўртасида кўп карра Ўзбекистон чемпиони

Эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медали (2023)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию