
Леау бўйича Саудия клубидан таклиф тушмоқда
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси “Милан”нинг португалиялик вингери Рафаэль Леауга қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра, клуб футболчини ёздаги асосий трансфер мақсадларидан бири деб ҳисоблайди.
Саудия клуби Италия жамоаси билан аллақачон алоқага чиққан ва 26 ёшли футболчи 130 миллион еврога баҳоланганлигидан хабардор. Гарчи “Милан” Леау билан хайрлашишни режалаштирмаётган бўлса-да, клуб фойдали таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Жамаоанинг вингер билан амалдаги шартномаси 2028-йил ёзигача имзоланган.
Малумот учун, Рафаел бу мавсумда “россонериликлар" сафида 50 та ўйинга майдонга тушиб, 12 та гол киритган ва 13 та голли узатмани амалга оширган.
Комментарии