Легионеримиз ва унинг жамоасидан навбатдаги ғалаба

  • 19 мая, 2021, 23:01
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Жанубий Кореяда тўп сураётган легионерларимиздан бири – Олег Зотеев ва унинг жамоаси “К2”нинг навбатдаги турида ҳам мухлисларини қувонтирди.

Ўтган турда рақибини 2:0 ҳисобида таслим қилган “Чоннам Драгонс” бу сафар “Ансан Гринерс”ни ҳам шундай ҳисобда мағлуб этди. Легионеримиз – Олег Зотеев эса ушбу учрашувда ҳам тўлиқ иштирок этди ва ўзига билдирилган ишончни оқлашда давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов тез орада бошланадиган йиғинга Олег Зотеевни ҳам таклиф қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию