Легионерларимиз. Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган клуб аутсайдер жамоа билан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Бугун БАА Про-лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” клуби бу тур “Эмирейтс” меҳмони бўлди.

Tecno

Мазкур ўйинда Айман Ал Рамади бошқарувидаги “Ажман” турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган клуб билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳайдаров ўйинни асосий таркибда бошлади ва одатдагидек тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Ушбу ўйиндан сўнг “Ажман”нинг очколари сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12 клуб орасида 7-ўринда бормоқда.

БАА Про-лигаси. 17-тур

“Эмирейтс” – “Ажман” 1:1

Голлар: Парк Чонг Ву (49 пенальтидан) – Маига (76).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию