Легионерларимиз. Ибрагимовнинг жамоаси ЕЧЛда мағлуб бўлди

CHERY AUTO

Яхши биласиз, бундан бир неча кун илгари ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов Латвиянинг “Спартакс” жамоаси сафига ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг янги жамоаси бугун Европа Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичи доирасида Қозоғистоннинг “Астана” жамоасига қарши баҳс юритди.

Tecno

Тезкор хабар: Азиз Ибрагимов ЕЧЛда иштирок этадиган жамоа сафига ўтди! 

Ҳамюртимиз янги жамоаси сафида майдонда илк дақиқлардан ҳаракат қилди. Бироқ юрмалаликлар ўз майдонларида меҳмонларга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Азиз 59-дақиқада алмаштирилди. У бунга қадар ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилган эди.

Энди жавоб баҳси бир ҳафтадан сўнг, Қозоғистондаги “Астана-Арена” стадионида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. 2-саралаш босқичи

“Спартакс Юрмала” (Латвия) – “Астана” (Қозоғистон) 0:1

Гол: Твумаси(71).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию