Левандовски, ўрнингга Карим келади

  • 9 октября, 06:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” спорт директори Деку яқин келажакда жамоанинг 37 ёшли тўпурари Роберт Левандовски ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидирмоқда.

Tecno

ESPN ҳамда Sky Sport нашрларининг маълум қилишича, Каталония суперклуби мутасаддиларига Бундеслигада ўйнаётган Карим Адейемининг ўйини маъқул келмоқда.

“Барселона” 23 ёшли ҳужумчининг трансферини келаси ёз амалга оширишни мўлжаллаяпти. Ўшанда Карим Адейемининг дортмундликлар билан шартномаси якунланишига бир йил қолган бўлади ва уни нисбатан арзонроқ нархда трансфер қилиш имкони туғилади.

Адейеми 2022 йилнинг ёзидан бери “Боруссия” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда иқтидорли ҳужумчи барча турнирларда 13 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва бешта ассист расмийлаштириб қўйди.

Transfermarkt портали Карим Адейемининг бугунги кундаги трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию