Левандовски агентлари орқали "Фенербахче" вакиллари билан музокара ўтказди
"Барселона" форварди Роберт Левандовски агентлари орқали "Фенербахче" вакиллари билан футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Haberler" портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, Туркия клубининг раҳбарияти ҳозирда футболчидан жавобни кутмоқда. Агар ҳужумчи Туркияда карьерасини давом эттиришга ижобий қараса, "Фенербахче" мавсум якунланишини кутмасдан расмий таклиф бериши мумкин.
37 ёшли Левандовски, амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Шунингдек, Роберт Польша ва Нидерландия ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш учрашувидан олдинги матбуот анжуманида келажаги ҳақида аниқ жавоб бермади.
Ҳозирги мавсумда у клуб миқёсида 11 та ўйинда 7 та гол киритди.



Комментарии