
Левандовски ҳали Бундеслигада бундай гол урмаган эди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг Германия чемпионатидаги энг тезкор голини киритди. Бу ҳақда OptaFranz нашри хабар бермоқда.
Польшалик футболчи кеча Бундеслиганинг 32-туридан ўрин олган "Боруссия М"га (6:0) қарши ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг голига ҳимоячи Давид Алаба ассистентлик қилди.
32 ёшли Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 43 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.
Левандовски айни дамда Бундеслига тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Комментарии