Левандовски испан гранди сафига ўтишни истамоқда

  • 16 октября, 2021, 14:35
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски бошқа жамоага кетиш ҳақида ўйламоқда. У фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи. 

"AS" нашрининг хабар беришича, форвард мюнхенликлар раҳбариятидан уни "Реал"га қўшиб юборишини сўрамоқда. Левандовсининг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади. "Бавария" ҳам футболчининг сотувидан пул ишлаб олиш ниятида. 

Жорий мавсумда польшалик голеадор Бундеслигада 7 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.  

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию