Левандовски ўрнида Ҳарри Кейн ўйнайди

  • 10 июня, 2022, 10:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” клуб раҳбарияти билан чиқиша олмай қолган Роберт Левандовски ўрнига Англиянинг энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейнни олиб келишга қарор қилди, деб хабар тарқатмоқда Испаниянинг Sport.es нашри.

Tecno

Левандовски клуб раҳбариятининг ўзига бўлган муносабатидан ранжига ва тезроқ Мюнхенни тарк этмоқчи. Польшалик тўпурар “Барселона”га ўтишни истаяпти.

Мюнхен суперклуби ҳужум чизиғини Ҳарри Кейн янада кучайтириши мумкинлигига ишонмоқда. Ҳаррининг “Тоттенхэм” билан шартномаси яна икки мавсум давом этади. Шунга қарамай, “Бавария” уни қўлга киритишига ишонмоқда.

Кейн ўтган мавсумда 50 та учрашувда 27 та гол ва ўнта ассист муаллифи бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию