Левандовски ўрнига зўр ҳужумчи келади

  • 30 июня, 2022, 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Bild нашри “Бавария” раҳбарияти жамоани тарк этмоқчи бўлаётган Роберт Левандовски ўрнига кўп гол ура оладиган ёш тўпурар топгани ҳақида маълумот тарқатди.

Манбанинг ёзишича, 33 ёшли футболчи ўрнини “Лилль”да ўйнаётган 22 яшар Жонатан Дэвид эгаллайди.

Бу ҳужумчи ўтган мавсумда 48 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 19 марта ишғол қилди.

Жонатан Дэвид илгари Бельгия чемпионатида “Гент” клуби шарафини ҳимоя қилган. Икки йилдан бери “Лилль” жамоаси аъзоси ҳисобланади. Французлар билан яна уч йиллик битимга эга ўйинчининг трансфери 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дэвид Канада терма жамоасида ўттизта ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига йигирмата гол ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию