
Левандовски Хавининг камчилиги нимада бўлганини айтди
Роберт Левандовски Флик ҳамда Хавининг "Барселона"даги ишини солиштирди.
- Флик ёзда "Барселона" мураббийи бўлишидан аввал сизга қўнғироқ қилганми? Ёки бу ҳақда клуб расмий хабарни эълон қилганидан сўнг билганмисиз?
- Мен у билан фақатгина "Барса" устози бўлиши аниқ бўлган пайтда гаплашдим. Бу қарор қабул қилинмагунча, биз суҳбатлашмадик.
- У чиндан ҳам Хавидан кескин фарқ қилувчи мураббийми?
- Йўқ. Мен доим Хавида ҳаммаси борлигини таъкидлаганман. Ҳар бир мураббий индивидуалдир. Ҳар кимнинг футбол ва тактикалар бўйича шахсий позицияси бор.
- Хави клубга, атроф-муҳитга, ҳатто журналистларга ҳам анча яқин эди. Менимча, баъзан бироз масофани сақлаш керак. Сабаби, Барселона ва ўзи умуман Испания оммавий ахборот воситалари бошқача.
- Айрим ҳикоялар қаердан ва қандай асосда пайдо бўлишига ҳайрон қолардим. Буларнинг барчаси бефойда эканлигини тушунганимдан сўнг масофа сақлашни ўргандим", - деди "Барселона" форварди.
Комментарии