Левандовскига янги суперклуб даъвогар

  • 12 июня, 2022, 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти “Бавария” билан хайрлашиши кутилаётган Роберт Левандовскини ўз таркибига қўйиб олмоқчи,  деб хабар тарқатди L'Equipe нашри.

Tecno

Париж клубининг янги спорт директори Луис Кампос иш фаолиятини юлдуз ўйинчини олиб келиш билан бошламоқчи. Левандовски парижликлар сафига кўчиб ўтса, Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе триосидан кейин тўртинчи ҳужумчи бўлади.

Луис Кампос Левандовски юлдузли триога тенглагша олмаган ва жамоани тарк этишга қарор қилган Мауро Икардининг ўрнини эгаллашини истаяпти.

Аслида ПСЖ бир неча мавсумдан бери польшалик тўпурарни трансфер қилишга уриниб келган, бироқ уларнинг таклифлари “Бавария” томонидан бир неча марта рад этилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию