Лига 1. ПСЖ сафардан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтди

CHERY AUTO

Лига 1нинг илк туридан ўрин олган "Нант" - ПСЖ ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. 
 
Мухлислар биринчи бўлимда гол кўришмади. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасига келиб Витинья ўйиндаги ягона голни киритишга муваффақ бўлди. Унинг голи ПСЖга муҳим 3 очкони тақдим этди. Бундан ташқари, 78-дақиқада португалиялик ҳужумчи ҳисобланган Гонсало Рамуш жамоасининг иккинчи голини киритган эди, лекин VAR текширувидан сўнг гол инобатга олинмади.

Tecno

  • Франция - Лига 1
  • Regular Season

Нант

Окончен
0 : 1

17.08.2025 23:45

ПСЖ

  • Vitinha 67'

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию