Лингард нақд бир йилдан буён гол ёки голли узатма амалга оширгани йўқ

  • 22 декабря, 2019, 21:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор “Манчестер Юнайтед” бугун АПЛнинг 18-турида сафарда “Уотфорд”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард шу тариқа деярли бир йилдан буён бирорта ҳам гол ёки голли узатмадага муаллифлик қилгани йўқ. У сўнгги марта 2018 йилнинг 26 декабрида “Хаддерсфилд”га (3:1) қарши ўйинда жамоадоши Поль Погбанинг голига ассистентлик қилган эди. У шундан сўнг майдонда нақд 25 соат ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Лингард жорий мавсум АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию