"Лион" "Ювентус"га қарши ўйинга пухта тайёргарлик кўрмоқда

  • 24 июля, 2020, 21:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Францияда мавсум муддатидан аввал якунлангани боис Чемпионлар лигасида курашни давом эттираётган “Лион” ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.

Tecno

Жумладан, бугун “Лион” Бельгиянинг “Антверпен” клубига қарши майдонга тушди. Голларга бой кечган ўйин 3:2 ҳисобида француз грандининг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, “Лион” ЕЧЛ 1/8 финал босқичида “Ювентус”га қарши баҳс олиб бормоқда. Уларнинг Франциядаги дастлабки баҳси 1:0 ҳисобида “Лион”нинг ғалабаси билан якунланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию