“Ливерпуль” 21-асрдаги энг ёмон натижасини қайд этди

  • 16 августа, 2022, 14:01
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер лигасининг 2-тури доирасидаги учрашувида “Ливерпуль” ўз майдонида “Кристал Пэлас” қабул қилди. Ажабланарли томони шундаки, Юрген Клопп шогирдлари аввалги ўйиндагидек яна биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишди. Вилфрид Заха 32-дақиқада гол уриб, "бургутлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Tecno

Мазкур баҳс "Ливерпуль"нинг Премьер лига доирасидаги биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган кетма-кет олтинчи ўйини бўлди. Мерсисайдлилар ўтган мавсумдаги сўнгги тўртта ва бу мавсумда яна иккита ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди.

Бу клубнинг 21-асрдаги энг ёмон натижаси бўлиб, “қизиллар” охирги марта 1997 йилда кетма-кет 6 учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию