“Ливерпуль” афсонаси: Жамоани бошқаришга тайёрман!
“Ливерпуль”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва сардори Стивен Жеррард мерсисайдликлар сафига қайтишни жуда истаяпти ва Арне Слот истеъфога чиқарилган тақдирда жамоани вақтинча бўлса ҳам бошқаришга тайёр.
Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Ливерпуль” клуби директорлар кенгаши аввалроқ Жеррардни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлаш эҳтимоли ҳақида ички муҳокама ўтказган.
Бироқ “Ливерпуль” бу мутахассисни таклиф қилса, Жеррард Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” жамоасида ишлаган даврда олган маошининг катта қисмидан воз кечишига тўғри келади.
Бу биринчи навбатда солиқ тизими сиёсатига боғлиқ масала ҳисобланади. Таъкидланишича, бу ҳолат камида апрель ойигача, яъни жорий солиқ йили якунлангунига қадар давом этади.
Стивен Жеррард Англияда ҳам мураббийлик тажрибасига эга эканини айтиш жоиз. У 2021–2022 йиллар давомида “Астон Вилла” жамоасини бошқарган.



Комментарии