"Ливерпуль" Англия терма жамоаси аъзоси билан музокаралар бошлади

  • 12 августа, 21:13
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"ЛиверпулM" "Кристал Пэлас" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Гехи трансфери масаласида фаоллашди. BBCнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, мерсисайдликлар 25 ёшли Гехи бўйича дастлабки музокараларни ўтказган.

Tecno

Ўтган йили "Ливерпуль" Гехи учун 65 миллион фунтгача таклиф қилганди, аммо келишув амалга ошмади. Ҳозирда "Кристал Пэлас" ҳимоячи учун тахминан 40 миллион фунт (тахминан 46 миллион евро) олмоқчи, аммо "қизиллар" камроқ тўлашга тайёр.

Аввалроқ, "Кристал Пэлас" раҳбари Стив Периш клуб Гехи билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланиши сабабли уни сотишга мажбур бўлиши мумкинлигини айтганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию