“Ливерпуль” бир футболчидан қутила олмаяпти

  • 21 августа, 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида таркибда рўй берган ўзгаришлардан кейин айрим ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қиляпти.

Tecno

Хусусан, клуб мутасаддилари грециялик чап қанот ҳимочиси Костас Цимикасни трансферга қўйган эди. Бироқ бу ўйинчини сотиб  оладиган  клуб топилмади.

Бош мураббий Арне Слот ҳимоя чизиғининг чап томонида тажрибали Эндрю Робертсон ва жамоага янги олинган Милош Керкезга ишонч билдиришга қарор қилган.

Фабрицио Романонинг таъкидлашича, “қизиллар” асосий таркибидаги ўрнини йўқотган Цимикасни энди ижарага беришга тайёр.

2020 йилдан бери “Ливерпуль” аъзоси ҳисобланган 29 ёшли футболчи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш истагида жамоани ўзгартиришга мойиллигини билдирди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию