
“Ливерпуль” Европани забт этган футболчини сотмоқчи
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” келаси мавсум олдидан клуб ғазнасига кирим қилиш мақсадида ўйинчиларидан бирини сотиб юборишни мўлжаллаяпти.
The Athletic нашрининг ёзишича, “қизиллар” иқтидорли ярим ҳимоячи Харви Эллиоттни қўйиб юборишга қарши эмас. 22 ёшли футболчи яқинда Англия терма жамоаси сафида ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этиб, қитъа чемпионлигига сазовор бўлди.
Энди Эллиотт бор эътиборини клуб миқёсидаги фаолиятига қаратишга қарор қилган. Манбага кўра, ярим ҳимоячи ўзига кўпроқ ўйин амалиёти берадиган ва Еврпа Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этадиган жамоага ўтиш ниятида.
Экспертларнинг таъкидлашича, Харвига қизиқаётган ва унинг талаблариг мос тушадиган клуб Бундеслига вакили “Лейпциг” экани айтилмоқда.
“Ливерпуль” мутасаддилари бу ўйинчини оладиган клубдан 50 миллион фунт стерлингдан ортиқ бадал пули талаб қилади. Агар шартномага ўйинчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи қўшилса, Англия чемпионлари ўз футболчисини 40 миллион фунтга қўйиб юборади.
Комментарии