"Ливерпуль" ҳимоячисига 3 та гранд клуб ҳаридор
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Ибраима Конате қишда ёки мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин.
Маълум бўлишича, Конатенинг вакиллари шу кунларда "Бавария", ПСЖ ва "Реал Мадрид" каби клублар билан музокаралар олиб бормоқда. Франциялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида Мюнхен клуби қаралмоқда. Бунга сабаб қилиб, Дайо Упамеканонинг шартномаси якунига етиши ва унга ўринбосар изланаётгани келтириляпти. Мадридликлар эса иккала французни ҳам ўз таркибига қўшиб олиш ниятида, аммо Упамеканони асосий вариант сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи "қизиллар" сафига 2021 йида "РБ Лейпциг"дан келиб қўшилганди.



Комментарии