
"Ливерпуль" ҳужумчиси А Серия чемпиони билан шахсий келишувларга эришди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес "Наполи" клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда футбол инсайдери Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, 26 ёшли уругвайлик футболчи "Наполи" билан 2030 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартнома тузишга рози бўлган. Агар трансфер амалга ошса, Нуньес Италияда йилига 5 миллион евро маош олади.
Ҳозирда икки жамоа ўртасида футболчининг трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда. Шу билан бирга, Нуньес Саудия Арабистони чемпионатидан тушган бир неча таклифни рад этгани ҳам маълум қилинди.
2024/25 йилги мавсумда Дарвин мерсесайдликлар сафида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 7 та голли узатма билан жамоасига ёрдам берди.
Комментарии