
"Ливерпуль" ҳужумчиси Мадридга кўчиб ўтиши мумкин!
"Ливерпуль" марказий ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби уругвайлик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Шартнома ёзги трансферлар ойнасида амалга ошиши мумкин. Дарвиннинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда ва унинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 25та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. У "қизиллар" таркибида 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Комментарии