“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ ўрнига иккита зўр ҳужумчи танлади

CHERY AUTO

Ўзган мавсум “Ливерпуль” чемпионлигида муҳим роль ўйнаган Муҳаммад Салоҳнинг янги чемпионатдаги ўйинида кескин пасайиш кузатилмоқда.

Tecno

Клуб спорт бўлими мисрлик футболчи ўрнига бошқа ижрочиларни топиш ҳаракатини бошлаб юборди.

Football Insider нашрининг ёзишича, мерсисайдлик скаутларнинг нишонига “Борунмут” тўпурари Антуан Семеньо ва “Ньюкасл” ҳужумкор футболчиси Энтони Гордон тушди.

Клубда 33 ёшли Салоҳнинг имкониятлари шубҳа остига олинганидан кейин мутасаддиларнинг бу икки ҳужумчига бўлган эътибори сезиларли даражада кучайди.

“Ливерпуль” мураббийларини Семеньо ва Гордоннинг жарима майдончига ёриб кириш маҳорати ва ҳужум чизиғининг бир нечта нуқтасида ўйнай олиш қобилияти жиддий қизиқтирмоқда. Бу икки ўйинчи гол уришдан ташқари, ассистентлик вазифасини ҳам катта маҳорат билан уддалаб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию