
"Ливерпуль" рекорд суммадаги трансферга тайёрланмоқда
"Ливерпуль" ёзги трансферлар ойнасини фаол ўтказмоқда. Мерсисайдликларнинг энг қиммат трансфери ҳали олдинда бўлиши кутилмоқда.
"The Sun" нашрининг хабар беришича, клуб "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак учун янги таклиф тайёрламоқда. Манба маълумотларига кўра, "Ливерпуль" ҳужумчи учун 130 миллион фунт стерлинг таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Ушбу кўрсаткич Англия клублари орасидаги рекорд трансфер суммаси бўлади. Бундан аввал ҳам "Ливерпуль" 25 ёшли футболчи учун таклиф юборган эди, аммо "Ньюкасл" 110 миллион фунтлик ни қабул қилмаган. Таъкидлаш жоизки, "Ливерпуль"нинг янги таклифи жамоаларнинг Премьер-лига доирасидаги 25 август кунги ўзаро учрашувидан кейин юборилади.
Комментарии